Тез ёрдамни ўтказмаган ҳайдовчи 1,8 миллион сўм жарима тўлайдиган бўлди

Улашиш:

Тошкент вилоятида Ли русумли автомобил ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермагани учун 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима тўлайди.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти баёнотига кўра, ушбу ҳолат 29 май куни юз берган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 5-банди асосида баённома расмийлаштирилган.

Қоидабузарликни акс эттирган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ва жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлган.

Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, фавқулодда ҳолатларда фуқаролар ҳаёти учун муҳим бўлган тез ёрдам транспортига устуворлик бермаган. Бу ҳаракат нафақат қонунга зид, балки инсон ҳаёти хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид туғдирган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.