Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси атрофида муҳокамалар кучайди — Агаларов муносабат билдирди

Улашиш:

Чорвоқда барпо этилиши режалаштирилаётган Sea Breeze Uzbekistan курорт мажмуаси ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар сув омборига эҳтимолий экологик таъсир ва ичимлик суви хавфсизлиги бўйича хавотир билдирди.

Бундай муносабатларга жавобан, лойиҳа ташаббускори — тадбиркор ва Agalarov Development компанияси раҳбари Эмин Агаларов ўзбекистонликларнинг хавотирларига муносабат билдириб, лойиҳа экологик хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади.

“Чорвоқ сув омбори нафақат сақлаб қолинади, балки унинг ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам ишлар олиб борилади. Барча тозалаш иншоотлари мажбурий тартибда қурилади ва сув ифлосланишига йўл қўйилмайди,” — деди Агаларов.

Унинг таъкидлашича, Agalarov Development компанияси экологик стандартлар ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро меъёрларга қатъий амал қилади.

Лойиҳа ҳақида қисқача:

  • Лойиҳа номи: Sea Breeze Uzbekistan

  • Ҳудуд: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани

  • Майдони: 577 гектар

  • Инвестор: Озарбайжоннинг Agalarov Development компанияси

  • Қиймати: $5 миллиард

  • Келишув: 2025 йил 11 июн куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан имзоланган

Лойиҳанинг аҳамияти ва мақсади

Агаларов таъкидлаганидек, Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси Чорвоқда юқори даражадаги туризм инфратузилмасини яратиш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда Ўзбекистон учун “денгизга муносиб муқобил” яратишни мақсад қилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.