Тошкентда 3,5 миллиард сўмлик қалбаки дори воситалари аниқланди

Улашиш:

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган дорихоналардан бирида 2,5 миллиард сўмлик қалбаки ва талабларга жавоб бермайдиган дори воситалари аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширув натижасида жами 456 турдаги, 57 мингдан ортиқ қадоқ шубҳали дори воситалари топилди.

 Эксперт хулосаларига кўра:

  • 160 турдаги дори Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган;

  • 274 тури мувофиқлик сертификатига эга эмас;

  • 50 туридаги дори воситалари муддати ўтган;

  • 7 турдаги препаратлар қалбаки эканлиги аниқланган.

Бундан ташқари, дори воситалари белгиланган санитария ва ҳарорат режимига зид ҳолатда сақланган. 835 дона бўш ўрам ҳамда қалбаки маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуналар мусодара қилинди.

 Қўшимча ҳолат:
Олмазор туманида эркак ва унинг ўғлига тегишли турар жойнинг ертўласида лицензиясиз сақланаётган 3 600 дан ортиқ қути дори воситалари, жумладан, "Тренакса", "Сумамигрен", "Фемилекс" каби препаратлар топилди. Уларнинг қиймати тахминан 1 миллиард сўм деб баҳоланмоқда.

Жами аниқланган зарар — 3,5 миллиард сўмдан ортиқ. Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Бу ҳолат аҳоли саломатлигига бевосита таҳдид соладиган ҳолат экани билан жиддий ечим ва назоратни талаб этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.