Anorbank раҳбари Парижда ўғирланди – товон пули талаб қилинди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Францияда ўзбекистонлик банк раҳбари Қаҳрамонжон Олимов ўғирлаб кетилди. У 23 июнь куни Париж марказида гаровга олинган ва деярли икки кун Ницца яқинидаги қаср ертўласида сақланган. Олимов товон пули талаб қилинганидан сўнг қисман тўлов амалга оширилиб, эркинликка чиққан.

Олимов Францияга 22 июнь куни Anorbank ва энергетика соҳасига оид учрашувлар учун келган. Эртаси куни уни меҳмонхонадан ўзини "гўзаллик салони ходими" деб таништирган аёл орқали чиқаришган. Кейинроқ у мажбуран уйга олиб кетилиб, калтакланган ва ўлдириш билан таҳдид қилинган.

Эркинликка чиққанидан сўнг, у жароҳатлар ва кучли стресс аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Франция полицияси ушбу жиноий ҳодиса юзасидан тергов бошлади. Гумонланувчилардан бири ҳибсга олинган, суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бу воқеа Франциядаги ўзбек ишбилармонлар хавфсизлиги ва миграцион муҳитдаги хавф-хатарлар масаласини янада долзарб қилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг