Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида дарахтлар кесилиб, қолган шох-шаббалар ёниши натижасида енгил автоулов шикастланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар орқали маълум бўлди.
Ҳодиса учинчи кварталда, 1- ва 2-уйлар яқинида содир бўлган. Кадрларда қуруқ ўсимлик қолдиқлари ёнаётгани, аланга эса ёнида турган Gentra русумидаги автомашинага яқинлашгани акс этган. Ёнғин атрофдаги дарахтларга ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.
Айни вақтда расмий идоралар томонидан ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмади. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган зарар миқдори ҳам ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом” майдони яқинида ҳам ёнғин содир бўлиб, кучли тутун кузатилган ва воқеа жойидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.