Ўзбекистонда 6 та тоғ ва чўққига миллий руҳда янги ном берилади

Улашиш:

Экология вазирлиги тасарруфидаги 6 та тоғ, чўққи ва тоғ тизмаларига тарихий-маданий ва давлат тили меъёрларига мос янги номлар берилиши белгиланди. Бу ўзгаришлар расмий ҳужжатлар, хариталар ва маълумотлар базаларига киритилади.

Янги номлар қуйидагича:

  • «Пионер» чўққиси (Оҳангарон, Чотқол тизмаси) → Янгиобод

  • «Пингвин» чўққиси (Бўстонлиқ, Писком тизмаси) → Темиртош

  • «Анна77» чўққиси (Оҳангарон, Чотқол тизмаси) → Эгар

  • «Аделунга» чўққиси (Бўстонлиқ, Писком тизмаси) → Писком

  • «Ғайбот» тоғ тизмаси (Қўшработ, Нурота тизмаси) → Ғойибота

  • «Чилдухтарон» тоғи (Нуробод, Зарафшон тизмаси) → Қирққиз

Мазкур ташаббус доирасида умумий 121 та географик объект номини давлат тили қоидаларига мувофиқлаштириш режалаштирилган. Бунинг учун ҳудудларда махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилади ва тоғ ҳамда табиий объектлар хатловдан ўтказилади.

Лойиҳа номларни тарихий, маданий ва илмий асос билан сақлаш, тўғри қўллаш ва миллий меросни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.