МИРЗАЧЎЛДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Улашиш:

Мирзачўл туманида Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Б. Исмоилов иштирокида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди ҳамда уларни ижобий ҳал этиш бўйича режалар белгиланди.

Мулоқот чоғида тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, солиқ соҳасидаги енгилликлар ва тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, барқарорлик рейтинги, солиқ ҳисоботларини ўз вақтида ва тўғри топшириш, электрон ҳисобот тизими билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Мазкур туманда ҳозирги кунда 361 та якка тартибдаги тадбиркор, 134 та фермер хўжалиги ва 285 та корхона фаолият юритмоқда.

Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда давлат органлари билан самарали ҳамкорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.