“Тоттенҳэм” Родригони Соннинг ўрнида кўришни истамоқда

Улашиш:

Англиянинг “Тоттенҳэм” клуби Сон Хён Минни алмаштириш учун “Реал Мадрид” ҳужумчиси Родригони олиб келиш ниятида. Лондонликлар бразилиялик футболчи учун 60 миллион евродан ортиқ таклиф беришга тайёрланмоқда.

Родригонинг “Реал”дан кетиши эҳтимоли юқори. Сон Хён Мин эса АҚШнинг “Лос Анжелес” жамоасига ўтди. Шу сабаб, “Тоттенҳэм” унинг ўрнига катта трансфер амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.

Ҳозирда Родриго қисқартирилган мавсумолди тайёргарликда иштирок этмоқда. Аммо трансфер ойнаси ёпилгунча унинг келажаги ҳали номаълумлигича қолмоқда.

Бразилиялик вингер 2019 йилдан бери “Реал Мадрид” сафида тўп сурмоқда. Бу давр мобайнида у 270 дан ортиқ ўйинда иштирок этиб, 68 та гол ва 51 та голли узатма амалга оширган.

Родриго “Қироллик клуби” билан бир қатор совринларни қўлга киритган: уч марта Ла Лига, бир марта Испания Кубоги (Copa del Rey) ва икки марта Чемпионлар Лигасини ютиб олган.

Маълумки, жорий мавсумдан бошлаб “Реал”да бош мураббий алмашди. Карло Анчелотти истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнини жамоа собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо эгаллади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.