Ўзбекистонда май—август ойлари давомида енгил автомобилларнинг орқа ва олд ён ойналарини қорайтириш учун рухсатнома бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги тайёрлаган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасида маълум қилинди.
Лойиҳага кўра, М1 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари учун ҳар йили 1 майдан 31 августгача “тонировка”га рухсатнома тақдим этилади.
Рухсатнома нархи жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 1 баравари — 421 минг сўмни ташкил этади. Хорижий юридик шахслар учун эса тўлов БҲМнинг 5 баравари — 2 млн 60 минг сўм этиб белгиланган. Шу билан бирга, қисқа муддатли рухсатномалар ҳам тўлиқ тўлов асосида берилади.
Ҳозирги тартибга кўра, орқа ён ойналарни қорайтириш бепул амалга оширилади, олд ён ойналар учун рухсатнома нархи эса 8 БҲМ — 3 млн 368 минг сўмни ташкил этади.
Янги таклиф қилинган тариф орқали аҳолига мавсумий енгиллик яратиш кўзда тутилмоқда. Лойиҳа муҳокамаси 22 августгача давом этади.