Таиландда ўтаётган бокс бўйича U19 ёшлар Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар спортчиси финалга чиқди. Улар орасида қизлар жамоасидан 4 нафар, йигитлар жамоасидан эса 6 нафар боксчи ҳал қилувчи босқичда иштирок этади.
Ярим финал натижаларига кўра, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Мафтуна Янгиева ва Рухшона Парпиева ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди.
Мазкур натижа олдидан Ўзбекистоннинг U22 терма жамоасидан 14 нафар спортчи финал йўлланмасига эга бўлгани маълум қилинган эди.
U19 финал беллашувлари 10–11 август кунлари ўтказилади.