Жиззахда коммунал қарздорликлар мажбурий ундирилмоқда

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қатор ижро ҳужжатлар ижроси таъминланиб, қарздорликлар амалда ундирилди.

Мисол учун, суднинг ижро варақасига асосан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасига қарздор М.Н истеъмол қилинган табиий газ тўловидан бўлган 10.212.000 сўм қарзни ундириш юзасидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.Н.дан асосий қарз, почта ҳаражати ва ижро йиғим тўлови тўлиқ ундирилди ҳамда ундирувчи “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ ҳисобига кўчириб, ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.