Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан суд қарорларига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 155 та ижро ҳужжатлари бўйича 4,3 млрд. сўм ҳамда "Ҳудудгаз" АЖ корхоналари фойдасига эса 116 та ижро ҳужжатлари бўйича 341 млн. сўм қарздорлик амалда ундирилган.
Шунингдек, суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилда бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича бўлимлар иш юритувига 8664 та 7 млрд. сўмлик ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, кўрилган кескин чоралар натижасида 7924 та ижро ҳужжатлари бўйича 3.4 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.