Жиззахда 879 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувдан тамомланди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги бошқарув сервис компаниялари фойдасига бўлган мавжуд қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича уйма-уй юриб қарздорликлар ундирилмоқда.

Хусусан, жорий йил бошидан бўлим иш юритувига фуқаролик судлари томонидан жами 3543 та 2.865 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Мазкур келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича ҳозирги кунга қадар 2.191 та 879 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувдан тамомланган.

Ҳозирги кунда бошқарув сервис компаниялари фойдасига қолдиқда қолган 1.352 та 1.986 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.