Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–июль ойлари давомида солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларга 27 451 та ҳолат учун 19,7 миллиард сўм мукофот тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.
Мурожаатлар сони рекорд даражага етди
Йил бошидан буён "Солиқ" мобил иловасининг "Солиқ ҳамкор" тизими орқали 63 988 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг асосий қисми қуйидагича тақсимланган:
57 672 та ҳолат – харид чеки бермаслик;
2 278 та ҳолат – тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
145 та ҳолат – пластик картада харид суммасини асоссиз ошириш;
3 893 та ҳолат – бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар.
Қайси мурожаатлар кўриб чиқилмади?
Маълумотга кўра, 31 423 та мурожаат такрорий ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган.
Солиқ текширувлари натижалари
Шу давр мобайнида жами 25 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, уларнинг 98,9 фоизида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тасдиқланган.