Ўзбекистонда фаластинлик беморларни мослаштириш бўйича Республика комиссияси тузилди

Улашиш:

Ўзбекистонда фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларни мамлакатдаги ҳаётга мослаштириш жараёнларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тузилди. Комиссияга президент маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов раҳбарлик қилади.

Президент имзолаган фармонга мувофиқ, комиссия тиббий ёрдамни ташкил этиш, яшаш учун зарур шарт-шароит яратиш, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, халқаро ва гуманитар ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш каби вазифаларни бажаради.

Комиссия раиси сифатида президентнинг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов белгиланди. Унинг ўринбосари — ижтимоий масалалар бўйича президент маслаҳатчиси этиб тайинланди. Комиссиянинг тўлиқ таркиби давлат раҳбарининг фармони билан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати эвакуация қилинган фаластинликларни доимий қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этган эди. Унга кўра, ойлик нафақалар тўлаш, уй-жой ижараси учун компенсациялар, болаларга имтиёзлар бериш ва оилаларни ижтимоий ходимлар орқали қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.