Ўзбекистонда иш ҳақи ўсмоқда, аммо қўшни давлатлардан орқада қолмоқда – сабаб нима?

Улашиш:

2025 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда иш ҳақи ўсиши қайд этилди, бироқ у минтақадаги кўплаб давлатлардан ортда қолмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, номинал иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоизга, реал иш ҳақи эса 7,3 фоизга кўтарилди. Мамлакат бўйича ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 6 миллион сўмни ташкил этди.

Соҳалар кесимида:

  • Энг юқори маош — молия ва суғурта (16,3 млн сўм), ахборот ва коммуникация хизматлари (14,8 млн сўм).

  • Энг паст ўсиш — қурилиш соҳасида. Номинал иш ҳақи 6,1% ошган бўлса-да, реал кўрсаткич 2,8%га пасайган.

Минтақавий таққослаш:
Ўзбекистонда реал иш ҳақи ўсиши 7,2% бўлган бўлса, Марказий Осиё давлатлари ўртача 9,8%, Кавказ давлатларида эса 9,1% даражани қайд этди. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай тафовут узоқ муддат сақланиб қолса, аҳоли харид қобилияти ва ички талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Энг кам иш ҳақи:
2025 йил иккинчи чорагида Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 91 доллар бўлди. Солиштириш учун:

  • Беларус — 243 доллар

  • Озарбайжон — 235 доллар

  • Монголия — 222 доллар

Шу билан бирга, Ўзбекистонда минимал иш ҳақининг аҳоли жон бошига ЯИМга нисбати 35%га етган. Мутахассислар таъкидлашича, бу кўрсаткич юқори бўлган мамлакатларда даромадлар нисбатан тенг тақсимланади, паст бўлган ҳолларда эса аҳоли ўртасидаги даромад нотекислиги ошади. Минтақадаги Қозоғистон, Қирғизистон ва Грузиядан ташқари кўп давлатларда кўрсаткич Ўзбекистонникига яқин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.