Суперлигада шок: ЎФА футболчиларни 3 та ўйинга четлатди, клубларга кескин жазолар қўллади

Улашиш:

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Тартиб-интизом қўмитаси навбатдаги йиғилишида Суперлига ва Пролигада бир қатор футболчи ҳамда клубларга нисбатан жиддий жазо чоралари белгилади. Қарорга кўра, айрим футболчилар 2–3 та ўйинга майдондан четлатилди, клублар эса турли ташкилий камчиликлар учун катта жарималарга тортилиши белгиланди.

Энг оғир жазо — 3 та ўйинга дисквалификация

  • “Хоразм” футболчиси Аббос Отахонов ва “Сурхон” ҳимоячиси Суннатилла Поёнов рақибга хавфли ҳаракатлари учун қизил карточка олиб, 3 та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

  • “Нефтчи” футболчиси Фаррух Сайфиев эса рақибга нисбатан қўпол ҳаракати учун 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

  • “Динамо” жамоаси ўйинчиси Фирдавс Абдураҳмонов ҳам тажовузкор ҳаракатлари сабабли 2 та ўйиндан четлатилди.

Сариқ карточкалар ва жарималар

Бир қатор футболчилар — Шаҳзод Азмиддинов (“Андижон”), Сухроб Нуруллоев (“Насаф”), Илҳомжон Вахобов (“Қизилқум”), Хондамир Мустафоқулов ва Зоир Жўрабоев (“Сўғдиёна”), Асрор Ғафуров (“Қизилқум”), Мухсин Убайдуллаев (“Нефтчи”), шунингдек, “Сурхон” футболчилари Асилбек Жумаев ва Беҳзод Шамсиев ҳакам қарорига эътироз билдириш ёки вақт чўзиш учун жарима интизом чорасига тортилди.

Пролигада эса “Локомотив” футболчиси Кирилл Тодоров вақт чўзгани учун сариқ карточка олиб, жаримага тортилиши белгиланди.

Клубларга нисбатан чоралар

  • “Динамо”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Андижон” ва “Сурхон” клублари учрашувларни ташкил қилишда регламент талабларига риоя этмагани учун жаримага тортилди.

  • Айрим ҳолатларда футболчилар микст-зонадан ўтмагани, стадион ходимлари майдонда футболчиларга кўрсатма бергани ва аккредитациясиз шахсларнинг медиа майдонда фаолият олиб бориши қайд этилди.

  • “Нефтчи” матбуот котиби аккредитациясиз шахсларни майдонга киритишда ёрдам бергани учун қатъий огоҳлантирилди.

 ЎФА интизом қўмитаси сўнгги турларда футболчиларнинг майдондаги хатти-ҳаракатлари ва клубларнинг ташкилий камчиликларига нисбатан қаттиқ чоралар кўрди. Бу қарорлар Суперлигада интизом ва тартибни кучайтиришга қаратилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.