Трамп Пентагон номини “Уруш вазирлиги”га ўзгартиришни режалаштирмоқда

Улашиш:

АҚШ собиқ президенти ва навбатдаги сайловлардаги номзод Дональд Трамп Пентагоннинг расмий номини “Мудофаа вазирлиги”дан “Уруш вазирлиги”га ўзгартириш ташаббусини кўтарди. Бу ҳақда Fox News телеканали Оқ уйдаги манбасига таянади.

Маълумотларга кўра, Трамп бу орқали АҚШнинг ҳарбий сиёсатини очиқ-ойдин ифода этишни мақсад қилмоқда. Унинг фикрича, “мудофаа” атамаси мамлакатнинг сўнгги ўн йиллардаги ташқи сиёсатини тўлиқ акс эттирмайди, чунки АҚШ кўп ҳолларда бевосита ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган.

Тарихга назар ташласак, АҚШда 1789 йилдан 1947 йилгача расман Уруш вазирлиги мавжуд бўлган. Кейинчалик у Миллий ҳарбий идорага айлантирилган, 1949 йилда эса ҳозирги Мудофаа вазирлиги номи қабул қилинган.

Аналитиклар таъкидлашича, Трампнинг бу ташаббуси АҚШ ички ва ташқи сиёсатида янги тортишувларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки ном ўзгариши нафақат сиёсий ифода, балки мамлакатнинг геосиёсий стратегияси ҳақида ҳам кучли сигнал сифатида талқин қилиниши эҳтимолдан холи эмас.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.