ЙҲХБ қорайтирилган Malibu ва ЙПХ инспектори иштирокидаги видео ҳақида расмий маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳа жамоатчиликда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода инспектор ким биландир телефон орқали қисқа гаплашади, кейин гўшакни ҳайдовчига қайтариб беради ва ўзини четга олади.
ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси асосида баённома расмийлаштирилган. Автомобиль жарима майдончасига қўйилган, ҳайдовчи билан эса профилактик суҳбат ўтказилган.
Бироқ видеодаги асосий эътиборни тортган телефон қўнғироғи юзасидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Бу эса тармоқларда кўплаб саволларга ва турли тахминларга сабаб бўлмоқда. Жамоатчилик ЙҲХБдан бундай ҳолатларга ойдинлик киритишни талаб қилмоқда.