Сентябрнинг иккинчи ярми салқин, ой охири эса илиқроқ кечиши кутилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистонда сентябр ойи йил меъёрига яқин ва айрим ҳудудларда бироз илиқроқ кечиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, сентябрнинг ўрталари салқинроқ, ойнинг учинчи ўн кунлиги эса нисбатан илиқ кечиши прогноз қилинмоқда.

 Ҳафтадаги об-ҳаво – Скандинавия шарқида шаклланган ва Сибир антициклонига айланган ҳаво оқими таъсирида кечмоқда. Шу сабабли, кунлар салқинроқ, айрим ҳудудларда эса қуруқ об-ҳаво ҳукм суради.

Сентябр ойининг умумий прогнози

  • Ҳарорат: меъёр атрофида, айрим ҳудудларда меъёрдан 1 даража юқори.

  • Ёғингарчилик: Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятининг баъзи ҳудудларидан ташқари, мамлакатнинг катта қисмида деярли қуруқ кечиши кутилмоқда.

Ла-Ниня таъсири
Куз мавсуми Тинч океани марказида сув ҳароратининг совиши билан боғлиқ Ла-Ниня ҳодисаси таъсирида нисбатан қуруқ ўтиши тахмин қилинмоқда. Жаҳон Метеорологик Ташкилоти маълумотича, 2025 йил октябрдан 2026 йил январгача Ла-Ниня давом этиш эҳтимоли 65% ни ташкил қилади.

Куз ва қиш учун хулоса

  • Келгуси мавсумларда ёғингарчилик камроқ бўлади.

  • Совуқ антициклон жараёнлари кучайиши натижасида илк совуқ уриш ҳолатлари меъёрдагидан эртароқ содир бўлиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.