Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди: улар орасида блогер Жасмин ҳам бор

Улашиш:

Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик фуқаро, жумладан блогер Жасмин, маҳаллий полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, улар 30 сентябрь куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.

Айблов моҳияти
Консулхона хабарига кўра, қўлга олинганлар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноят содир этишда гумон қилинмоқда.

Жараён ҳақида

  • Полиция тинтув жараёнларини ўтказган;

  • Ашёвий далиллар олинган ва экспертизага юборилган;

  • Тергов ҳаракатлари ҳозирда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда одам савдосида айбланган "Соня" исмли аёл қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилингани ҳақида ҳам консулхона хабар берган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.