Илк бор Ўзбекистонда ер майдонини хусусийлаштирилди

Улашиш:

Ҳар бир кунимиз эртасигаёқ тарих саҳифаларига муҳрланишига унчалик ҳам аҳамият беравермаймиз. Аммо, шундай воқеликлар бўладики, у янгилик ва биринчилардан бўлган илк иштирокчи сифатида ҳам эътироф этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 декабрдаги “Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-тамойиллари апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги 963-сонли қарори ижроси юзасиданвилоятимизда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз натижасини берди.

Гулистон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан “GULISTON BUNYODKOR SERVIS” МЧЖга Гулистон шаҳрида жойлашган 1,178.53 м кв. бўлган ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи илк Давлат ордери топширилди.

Шунингдек, “BUNYODKOR INVEST GO’SHT S” МЧЖга Гулистон шаҳрида жойлашган 28,44 м кв. ва 88,65 м кв. бўлган ер участкаларига мулк ҳуқуқини берувчи Давлат ордерлари ҳам топширилди.

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.