Арзон уйлар ДХМ орқали берилиши бошланмади – бу умуман бошқа масала!

Улашиш:

Ҳурматли фуқаролар, маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сон Фармонига мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб ДХМлар ёки my.gov.uz портал орқали фуқароларга субсидиялар бериш учун ариза қабул қилиш назарда тутилган.

Субсидиялар маълум тоифадаги фуқаролар учун уйларни БОЗОР НАРХИДА харид қилишга берилади. Яъни, арзон уйларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарорига асосан 2017 – 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида талабгорларни танлаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия субсидия тайинлаш билан шуғулланмайди.

Лекин, Фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилмаган! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликда ўзгартириш киритилмаган. Шу сабабдан, АДАШТИРИШ КЕРАК ЭМАС.

Арзон уй-жой учун НАВБАТларингиз ДХМлар орқали ўзгартирилмайди,

Марказни бу масалага алоқаси йўқ. Мазкур масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.

Энди субсидия ҳақида қисқача:

Фармонга кўра ушбу субсидиялар кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Фармонда субсидия тўлаш схемаси кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, субсидия тайинлаш учун фуқаролар аниқ мезонлар доирасида танлаб олинади ва улардан ариза билан бирга маълум ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш талаб қилинади.

Ушбу МЕЗОНЛАР, аниқ муддатлар ва тасдиқловчи ҲУЖЖАТЛАР жамланмаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланиши керак ва ШУНДАН СЎНГГИНА ушбу хизмат тўлиқ ишга туширилади.

Бироқ, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги томонидан Марказларда ариза қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди.

Қарор қабул қилингандан кейин субсидия олувчиларни танлаб олиш мезонлари тасдиқланади. Фақат қарор чиқишини кутиш керак.

Тушунишингизни сўраймиз!

P.S. Субсидияни тўлаш мезонлари тасдиқланганидан сўнг, https://t.me/davxizmat расмий каналимизда бу ҳақида зудлик билан маълумот жойлаштирилади.


ДХА Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.