“Зарбдор элеватори” солиқ тўловларини кечиктирмади

Улашиш:

Зарбдор туманида жойлашган “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамияти 1995 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. АЖнинг асосий фаолият тури буғдой ва арпа маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, дон маҳсулотларини темир йўл тарозиларида ўлчашдир.

Корхона карантин даврида ҳам иш фаолиятини тўхтатгани йўқ. Иш жараёни карантин талабларига тўла риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. Натижада апрель ойида АЖ томонидан 2 570 604 534 3 минг сўм солиқ давлат бюджетига тўланди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.