Жиззах шаҳрида имконияти чекланган фуқарога сайёр хизмат кўрсатилди

Улашиш:

Жиззах шаҳридаги “Обод” маҳалласида яшовчи Ихтиёр Қаландаров 2012 йилда бахтсиз ҳодиса туфайли бутун умрга тўшакка михланиб қолди. Автоҳалокатдан сўнг умуртқа поғонасининг жароҳатланиши натижасида иккала оёғи ҳам ишламай қолди. Турмуш ўртоғи билан 2 нафар фарзандини тарбиялаб вояга етказаётган И.Қаландаров хонадонига Мажбурий ижро бюроси ходимлари ташриф буюриб, газ ҳисоблаш ускунасининг қиёслов муддати якунланганлигини  маълум қилишди.

Шундан сўнг фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишонч телефони” рақамига қўнғироқ қилди. Мустақил ҳаракатлана олмаслиги туфайли ГХУни қиёсловдан ўтказиш бўйича сайёр хизматга эътиёжи борлигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат асосида ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар ДХМ ходимлари унинг хонадонига ташриф буюрган ҳолда аризасини сайёр тартибда рўйхатдан ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ карантин эълон қилинганидан сўнг фуқароларда электр таъминоти, газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш аҳолига енгиллик яратиш учун Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилган.

 Воҳид Эшимов - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи

                                                      

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.