Ўзини ўзи банд қилган 11 нафар фуқаро имтиёзли кредит асосида зарур техника билан таъминланди

Улашиш:

Ўзини ўзи банд қилиш амалиётига аҳолининг қизиқиши ошиб бормоқда. Бугунга келиб Жиззах вилоятида ўзини ўзи банд қилганлар сони  13741 нафарни ташкил этаётир. Бу борадаги йиллик режа 104 фоиздан ошди.

Мустақиллик байрами муносабати билан вилоятимиз туманларидаги 11 нафар ўзини ўзи банд қилган фуқарога имтиёзли кредит эвазига зарур техника ва уй ҳайвонлари олиб берилди. Бу фуқаролар туман ДСИлари раҳбарларининг тавсиясига кўра танлаб олиниб, фаолиятини кенгайтириш учун имконият яратилди.

Жумладан, Арнасой тумани Бўстон МФЙда яшовчи Эргашева Зуҳра тикиш-бичиш фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилган. Унга “Агробанк”нинг туман филиалидан 3.5 млн. сўм кредит эвазига 3 йил муддатга бир дона тикув машинаси ажратилди. Кредитнинг имтиёзли муддати 6 ойни ташкил этади.

Шароф Рашидов тумани Кўрпасой МФЙда истиқомат қилувчи Ражабов Азимжон чорвачилик фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилган. У “Халқ банки” туман филиалидан 3 йил муддатга, олти ойлик имтиёзли муддат билан 10 млн. сўмлик кредит эвазига 2 бош қорамолли бўлди.

Умуман, ушбу акция давомида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 21 та тикув машинаси, 3 бош қорамол ва иссиқхона қуриш учун 1 сотих ер майдонига эга бўлдилар.

Вилоятимизда ўзини ўзи банд қилиш бўйича бу каби рағбатлантириш тадбирлари давом этади.

Ўзини ўзи банд қилиш орқали ижтимоий солиқнинг 50 фоизи ( 11500 сўм)ни тўлаш эвазига иш стажига эга бўлиш мумкин. Бунинг учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

 Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.