Кислород ишлаб чиқарувчи ускуна ўғирланди

Улашиш:

2020 йилнинг январь ойидан 27 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс Вобкент тумани “Работохун” МФЙ да жойлашган кислород ишлаб чиқариш шахобчасида ўрнатилган 64 ёшли И.А., га тегишли нархи 306.311.700 сўм бўлган кислород ишлаб чиқариш ускунасини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 50 ёшли А.И., содир этганлиги аниқланиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ўғирланган ускуна эса Хоразм вилояти Урганч шаҳрида фаолият олиб бораётган МЧЖ ҳудудида эканлиги аниқланиб, ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.