Сайёр қабулдан сўнг фуқаронинг уйидаги эҳтимолий хавф бартараф бўлди

Улашиш:

Сайёр қабул тушунчаси кундалик ҳаётимизга кириб келгач, йиллар давомида раҳбарлар қабулига кира олмаган фуқароларнинг муаммолари ҳам ечим топмоқда. Халқда ишонч, раҳбарларда масъулият юки ортаяпти.

Вилоят ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимджановнинг 25 август куни Жиззах шаҳри “Заргарлик” МФЙда ўтказган сайёр қабулида  “Боғишамол” маҳалласида яшовчи Татьяна Куцева кўчасининг нобоп аҳволга келиб қолгани ва ёғингарчилик пайтида уйига сув кириши хавфини билдирди.  

Албатта, куз-қишга тайёргарлик сифатида ҳам бу тезда ҳал қилиниши лозим бўлган масаладир. Шу сабаб вилоят йўл қурилиши ташкилоти билан ҳамкорликда бу мурожаатга ечим топишга киришилди.  

Ўтган ҳафта амалий ёрдам чораси кўрилиб, “Боғишамол” маҳалласи кўчалари таъмирланди. 1700 кг цемент ва битта юк машинасида шебен маҳсулоти келтирилди. Маҳалланинг нобоп бўлиб қолган ички йўллари таъмирланиб, фуқаролар хонадонига сел кириш хавфи бўлган қисми тўғирланди. Натижада фуқаронинг хонадони хавфсиз, куз-қиш мавсуми талофатсиз ўтадиган бўлди.  

Мазкур сайёр қабулда қайд этилган 20 дан ошиқ мурожаатлар ҳам ўрганилиб, аниқ ечим топиш устида изланилмоқда.

Сардор ХОЛМАТОВ,

Жиззах шаҳар ДСИ ҳудудларни комплекс

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича

сектордаги ишларни мониторинг қилиш шуъбаси

давлат солиқ инспектори

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.