Жиззахда одам савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Улашиш:

Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳри “Халқобод” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Х.Б. Бирлашган араб амирликлари, Малайзия ва Таиланддаги тунги клуб ва фоҳишахоналарга мамлакатимизда яшовчи аёлларни жўнатиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.

Х.Б. “Instagram” тармоғида профил очиб Фарғона, Самарқанд, Сухондарё, Бухоро ва Жиззах вилоятида яшовчи хотин-қизларни Тошкент шаҳрида яшовчи шериги орқали чет элга жўнатган. Аёллар хорижга боргач, Х.Б. уларнинг ҳар биридан 8 минг АҚШ доллари талаб қилган, бунга рози бўлмаганларни маҳаллий жиноятчиларга топшириб юбориш билан таҳдид қилган.

Дастлабки тергов жараёнларида айбланувчилар томонидан 20 нафар хотин-қизлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланди. Таиландга сотилган 12 нафар фуқаронинг шахси аниқланиб, 9 нафар жабрланувчидан аризалар олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.