Бахмал туманида илк бор Италиядан олиб кирилган заъфарон экилди

Улашиш:

Италиянинг Брешиа шаҳридан махсус юк машиналарига ортилган 5 миллионта юқори навли харидоргир шафран пиёзбошлари 2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга кириб келди. Яқин келажакда Италиядан яна 75 миллон шафран пиёзбошлари кириб келиши кутилмоқда.

Мазкур чора-тадбирлар энг харидоргир саналган Италия шафранини етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда Италия ва Европанинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилиш бўйича лойиҳалар доирасида йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан, куни кеча 6 октябрь куни маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик вакиллари, аҳоли ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида “BMB-OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан Бахмал туманидаги "Узунбулоқ" қишлоғида шафран пиёзбошларини экишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Шу куни дастлабки шафран пиёзбошлари ерга қадалди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.