Мадинадаги Масжиди Набавийга бир кунда қанча замзам суви олиб келинади?

Улашиш:

Саудия Арабистони матбуот агентлиги пайшанба куни ҳаж мавсумининг бир кунида Замзам суви Масжиди набавий атрофидаги 10 000 та идишга замзам қуйилиши ва керак бўлганда яна 5 000 та идиш ишлатилишини маълум қилди.

Масжид, унинг томи ва ҳовлисидаги идишларга тўлдириш ва белгиланган жойларга кўчиришда 530 нафар ходим ва назоратчилар жалб этилган.

Ҳисоботда айтилишича,  масжиддаги еттита майдон идишларни тўлдиришга ажратилгани ва уч жойда замзам қуйилган бир марталик сув идишларини совутиш учун ишлатилади, улардан 80 мингтаси ҳар куни тарқатилади.

2012 йилда дунёдаги энг яхши 50 та университетдан бири бўлган Германиянинг Гейделберг университети Геология фанлари институти олимлари томонидан олиб борилган тиббий тадқиқот замзам сувининг ҳар хил сув турларидан бутунлай фарқ қилиши ва ноёб хусусиятларга эга эканлигини кўрсатди.

Тадқиқотчилар 2007 йилда немис зиёратчиларидан 10 та, 2011 йилда Франкфурт ва Берлиндаги баъзи дўконлардан 10 та ва Макка шаҳридан яна 10 та намуна олиб уларни икки ҳафта давомида текширишди.

Тадқиқот шуни тасдиқладики, замзам сувининг сифати ва характери икки йил давомида ўзгармаган, натижалар барча намуналар орасида бир хил бўлган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.