Рух (цинк) моддаси организм учун нега керак?

Улашиш:

Рух (цинк) қандай минерал? Бу ҳақда Ўзбекистон телеканалидаги "Ойдин ҳаёт LIVE" дастурида шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева маълумот берди. 

Рух микроэлементи организмдаги металл ҳисобланади. Демак, организмгаям металл керак экан. 

Организмни бақувват қилиб ушлаб турадиган нарса бизнинг гормонал ҳолатимиздир. Бунда рухнинг ўрни ниҳоятда муҳим. Масалан, организмда тестостерон гормони ишлаб чиқарилишида рух фаол иштирок этади. 

Сперматозоидлар ишлаб чиқарилишида рухнинг аҳамияти катта. Гормонларнинг етишмаслиги жиддий салбий ўзгаришларга сабаб бўлади.

Масалан, аёлларда гормонал бузилишларни кайфият тез-тез ўзгаришида кўриш мумкин. Эркакларда эса дисгормонал простатапия касаллиги юзага келишида рух етишмовчилиги юзага келади.

Рух инсулин ишлаб чиқарилишида қатнашади. Бугунги кунда қандли диабет билан касалланганларда ушбу микроэлемент етишмайди. 

Соматотропин гормони бу ўсиш гормони бўлиб, рух микроэлементи организмда ушбу гормон ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. 

Рух танани ташқи тарафдан келадиган салбий радиал нурлардан ҳам ҳимоялайди.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.