Зарбдор туман ДХМ: хизмат сифати ошмоқда

Улашиш:

“Фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили остида фаолият олиб бораётган ДХМлари эндиликда янги биноларда аҳолига давлат хизматини кўрсатишмоқда. Ўтган йилда қуриб фойдаланишга топширилган Зарбдор туман ДХМда ҳам айни вақтларда иш қизғин. Қулай иш ўрни, шинам ва ёруғ хоналарда мурожаатчиларнинг қабули амалга оширишмоқда. Сифат ҳам, талаб ҳам шунга яраша.

- Аҳоли орасида давлат хизматларига бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда. Январдан то октябрь ойига қадар кўрсатилган давлат хизматлари кўрсаткичи 9 266 тани ташкил этмоқда. Энг кўп мурожаат асосан Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) олиш бўйича 1 343 та ариза қабул қилинган. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш 1 363 та, МТМ ларга жойлаштириш бўйича 888 та, кадастр паспортини шакиллантириш 833 та, судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш 546 та, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш бўйича 517 та мурожаат келиб тушган, - дейди марказ директори Мирали Камалов.

Юртимизда тадбиркорларга ва тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган юртдошларимизга жуда катта имкониятлар берилмоқдаки, жорий йилнинг 10 ойи давомида 796 та жисмоний ва юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда 686 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтган. Йил сўнгига қадар бу кўрсаткичлар ошиши кутилмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.