Арнасойда ДХМ ва халқ қабулхонаси муаммоларни маҳаллалар кесимида аниқламоқда

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманини ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш масалалари муҳокамаси юзасидан маҳалла раислари, ёшлар, мутасаддилар иштирокида йиғилишда тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, йўл ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларида янги ислоҳотларни жорий этиш, жиноятчиликни қисқартириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берган эди.

Йиғилишда фаолларга “Агар маҳаллабай ичига кирсак, одамлар адолатни сезади“, – дея таъкидлаган эди Президент. Шу мақсадда Арнасой туманида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ижобий ечм топиш борасидаги ишлар бошлаб юборилди. Туман Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳамда Халқ қабулхонаси мутасаддилари ҳамкорликда маҳаллама-маҳалла юриб хонадонлар эшигини қоқмоқда.  Бу галги манзил туман марказидан 45 км узоқликда жойлашган “Тинчлик” МФЙ бўлди.

 

Ушбу масканда яшаётган фуқаролар билан учрашилди, уларни қийнаётган масалалар ёзиб олиниб, зарур ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.

Битта муаммо ҳал этилса бу ташкилот ходимларининг ҳаракатидан далолат беради. Шундай экан аҳоли дардига шунчаки кўз юмиб кетиб бўлмайди. Ўртадаги муносабат ва ишончини ортиши мана шу саъй-ҳаракатларга боғлиқ.

 

Жавлон Алматов - Арнасой туман ДХМ директори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.