» » Жиззахда меморандумга асосан мониторинг тадбири ўтказилди

Жиззахда меморандумга асосан мониторинг тадбири ўтказилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Шароф Рашидов, Пахтакор ва Дўстлик туманлари Давлат хизматлари марказларида Агентликнинг ҳудудий бошқармаси ва Ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси ўртасида имзоланган меморандумга асосан мониторинг тадбири ўтказилди.

Тадқиқот ишида дастлаб, ходимлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида Агентлик томонидан ташкил этилаётган “Сирли мижоз” тадбирларининг натижадорлик ҳолатлари таҳлилий ўрганилди.

Шундан сўнг, Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлар юзасидан аноним сўров ташкил этилди. Сўровда жами 88 нафар респондент иштирок этиб, уларнинг 15 нафарини ходимлар, 36 нафари мижозлар ва 37 нафари туман марказларидан кўнгилли фуқароларни ташкил этди.

Марказ ходимлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, аксарият ходимлар 1 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. Улар томонидан 150 дан ортиқ хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Мурожаатларнинг асосий йўналиши ижтимоий соҳада бўлиб, ногиронлиги бор фуқароларга тўлов, ёш болали ва кексаларга навбатсиз қабул бўйича имтиёзлар мавжуд. Ходимлар турли вақтларда Юристлар малакасини ошириш марказининг ўқув курсларида малака оширган. Шунингдек, ҳафтанинг жума кунлари бошқарма томонидан ташкил этиладиган ўқув семинарларида иштирок этиб келишмоқда.

Марказга ташриф буюрган мижозлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, бир нафар мижоз учун ўртача 10-15 дақиқа вақт ажратилади. Кўпчилик мижозлар Давлат хизматлари марказининг хизматидан биринчи марта фойдаланмоқда, ташриф буюрувчи мижозларининг ишлари ижобий ҳал этиб келинмоқда.  

Мониторинг тадбирлари якунларида ўрганилган ҳолатлар юзасидан масъул раҳбарлар ва ходимларга бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди. Хусусан, мижозлар билан ишловчи ходимлар учун психологик ва касб этикасига бағишланган махсус тренинглар ўтказиш, электрон навбат тизимидаги ҳар бир кўрсатилган хизмат соати оралиғида ходим учун танаффус дақиқаларини дастурга киритиш, пандемиянинг хавф даражасини инобатга олган ҳолда хизмат фаолияти давомида карантин талабларига амал қилиш шулар жумласидандир.

Хуллас, Ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси томонидан мониторинг тадбирлари давом этмоқда.

Музаффар МАМАТҚУЛОВ,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР