Юртимизда кўклам нафаси кезиб юрган мана шундай шукуҳли дамларда кенг нишонланаётган 8 март – халқаро хотин қизлар куни арафасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси ҳам тизимда ишлаб меҳнат қилиб келаётган 60 дан ортиқ аёл ходималар учун бугун тадбир ташкил этди.
Унда бошқарма бошлиғи Бобур Умурзоқов иштирок этди ва байрам муносабати билан йиғилганларни муборакбод этди.
Шу куни кўп йиллар ФҲДЁ тизимида меҳнат қилиб келаётган Пахтакор туман ФҲДЁ бўлими мудираси Зумрад Қосимова ҳамда Мирзачўл туман ФҲДЁ бўлими мудираси Роҳат Норқуловаларни нафақага кузатиш маросими ҳам ўтказилди.
Уларнинг кўп йиллик тажрибаси ва самарали фаолияти эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди. Ҳамкасблар ва оила аъзолари томонидан уларга самимий тилаклар изҳор этилди.
Шундан сўнг барча ходималарга бошқарма томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати