Жиззахда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига такрорий гувоҳномалар топширилди

Улашиш:

Жиззах шаҳридаги 29-сонли меҳрибонлик уйида 72 нафар тарбияланувчилар истиқомат қилади. ДХА вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳамда Жиззах шаҳар ДХМ, ФҲДЁ бўлими ходимлари тарбияланувчиларнинг ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва ҳужжатларни тиклаш юзасидан кўмак бериш мақсадида муассага ташриф буюрдилар. Шу билан бирга Наврўз сайлига туҳфа бўлсин дея 27 нафар тарбияланувчи қизларга ҳомийлик асосида либос ҳадя қилинди.

Ташриф давомида 2 нафар қизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланди. ФҲДЁ бўлим мудирасининг саъй-ҳаракатлари билан қисқа вақт ичида такрорий гувоҳномалар қонуний тартибда расмийлаштирилишига эришилди.

 

 

Мустақиллик байрамининг 29 йиллиги арафасида барча шароитларга эга бўлган, 105 ўринга мўлжалланган Меҳрибонлик уйи капитал таъмирдан чиқарилган эди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан тақдим этилган 2 нафар қизнинг туғилганлик гувоҳномалари Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев ҳамда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиевлар иштирокида тантанали тарзда топширилди. Шундан сўнг ёшлар билан очиқ мулоқотга киришилди. Уларнинг шеър ва қўшиқлари тингланди. Фаол ёшлар   эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

 

Ҳар бир манзил эътибордан четда қолмайди. Фуқароларга ёрдам кўрсатиш, муаммоларини тинглаб, ечим топиш орқали уларнинг розилигини олиш ДХАнинг асосий мақсадларидан бири.

Шу куни Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Жиззах шаҳар ДХМга экскурсияси уюштирилди. Унда марказда аҳолига ва ташриф буюрувчиларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Бугунги кунда Жиззах вилоятидаги барча туманларда ана шундай қулайликларга эга бўлган ДХМ бинолари фаолият юритмоқда.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.