Бахмал туманида “маҳаллабай” ишлаш натижасида фуқароларнинг муаммоларига ечим топилмоқда

Улашиш:

Бахмал туманида ўтказилган “маҳаллабай” ўрганиш давомида 8 та оилада туғилганлик гувоҳномасини олиш билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди.

“Ойқор” қишлоғида яшовчи Раъно Сатторова 2 синфда ўқийдиган фарзандига туғилганлик гувоҳномасини вақтида ололмаган. 2013 йилда туғилган Мақсудбек Мажидовнинг ота-онасига оилавий шароит оғирлиги ҳисобга олиниб, ортиқча югур-югурлар қилишга сабаб қолмади. ФҲДЁ ходимлари барча расмий ҳаракатларни амалга ошириб, гувоҳномани яшаш жойига келиб фуқарога топширишди.

- Туман  маркази “Ўсмат” шаҳарчасидан 45 км узоқликда жойлашган “Темирқадам” МФЙда яшайман, - дейди Ўролбувиш Рахмонқулова. - Айни вақтда 4 нафар фарзандим бор. Энг кенжам 2015 йилда таваллуд топган. Туман ФҲДЁ бўлимига мурожаатим 5 иш кунида ҳал этилди.   

Бахмал туман ДХМ ҳамда ФҲДЁ бўлимининг ўзаро ҳамкорлиги натижасига кўра ижтимоий аҳволи оғир, темир дафтарда рўйхатда турувчи оилаларга кадастр ҳужжатлари ҳамда туғилганлик тўғрисида гувоҳномаларни расмийлаштириб берилди.

Бугунги кунда туманда 30 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, ўтган ойдан бошлаб ташкил этилган “маҳаллабай” юриш тизими орқали фуқароларнинг юздан ортиқ муаммоли масалалари ўрганилишига эришилди. Уйма-уй юриш натижасида фуқароларнинг кадастр, архитектура, тадбиркорлик, банк кредити олиш ҳамда ФҲДЁ соҳаларига оид муаммоли масалаларига ечим топилди.  

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.