Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)

Улашиш:

Бугунги кунда ДЙҲХХга фуқаролар томонидан кўплаб “ЙПХ ходимлари карантин қоидасини бузган ҳаракат иштирокчиларига чора кўриши ва ушбу қоидабузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириши мумкинми?” деган савол билан мурожаат этишмоқда. Мазкур саволга вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очилов маълумот бериб ўтди.

           

Бизга маълумки, 2020 йилнинг 26 октябрь кунги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 643-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан МЖТКнинг бир қатор моддаларига қўшимчалар киритилиб, ушбу кодекснинг 54-моддаси Эпиденмияга қарши курашиш талабларни бузганлик учун ИИОлари шу жумладан ДЙҲХХ ходимларига ҳам тегишли тартибда чора кўриш ваколати юклатилди.

Шунга кўра республикамиз ҳудудидан ҳаракат иштирокчилари томонидан ушбу талаблар яъни Эпиденмияга қарши курашиш талабларни бузганлик учун ДЙҲХХ ходимлари тегишли тартибда чора кўриш ва маъмурий баённома расмийлаштириши мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизга коранавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини таёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2021 йил
17 апрелдаги 69-сонли йиғилиш баёнида келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича жойларда карантин тадбирлари кучайтирилди.

Хусусан, Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жамоат транспортида йўловчиларни ташиш ишларини транспорт воситасининг умумий сиғими 50% дан кўп бўлмаган миқдорда ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, назорат тадбирлари кучайтирилган ва карантин қоидаларини бузганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилда карантин қоидалари кучайтирилган даврдан бошлаб яъни 2021 йилнинг 18 апрелдан шу кунга қадар вилоятимиз ҳудудида 1000 дан ортиқ ҳаракат иштирокчиларига қарантин қоидаларини бузганлик учун тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Жиззах вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маъмурий амалиёт, транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш, рўйҳат ва имтиҳон олиш бўлимларининг маъмурий биноларига кўпроқ фуқаролар томонидан мурожаат этишлари инобатга олинган ҳолда ушбу бўлимларда хизмат кўрсатишда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, шахсий гигиена қоидаларига  қатъий риоя этиш, қўлларни антисептик воситалар билан зарарлантириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳаракат иштирокчилари ўртасида карантин қоидаларига амал қилишлик бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Асосий мақсад касаллик тарқалишининг олдини олишдир. Шундай экан, Ҳурматли фуқаролар сизлардан карантин қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.