Августда Ер аҳолиси ғайриоддий воқеага гувоҳ бўлиши кутилмоқда

Улашиш:

Августда «супер ой» ҳодисалари ойнинг бошида ва охирида содир бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Известия» газетаси сайти хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, бу атама тўлин ой Ерга энг яқин нуқтада яқинлашишини, йўлдош ўзининг энг узоқдаги ҳолатидан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ кўринишини билдиради.

Биринчи «супер ой» 1 августда, иккинчиси - ой охирида, 30 августда содир бўлиши кутилмоқда.

Ой фазаси 29,5 кун давом этганлиги сабабли, иккита «супер ой» ҳодисаси жуда кам учрайди. Иккинчи тўлин ой «мовий ой» деб аталади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.