Тошкент шаҳрида ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган 24 ёшли шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Эълонга кўра, 1997 йилда туғилган Исмоналиев Шоядбек Шерали ўғли ўта оғир жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.
“Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Исмоналиев Шоядбек ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 71-232-05-62, 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз”, дейилади хабарда.