Беш ойдан сўнг эски ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлиб қолади

Улашиш:

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун электрон ариза юбориш мумкинми? Бу — ҳозирги кунда энг кўп берилаётган саволлардан бири. Чунки яна беш ойдан сўнг эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлиб қолади. Уни тезроқ янгисига алмаштириш лозим.

Саволга жавоб — албатта, мумкин! Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги турдагисига алмаштириш учун онлайн ариза юбориш имконияти мавжуд.

Шунингдек, янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловни электрон тарзда амалга оширса бўлади.

Ягона портал орқали ариза юборгач, давлат хизматлари марказларида ишингиз жуда тез битади.

Ўзингиз билан қуйидаги ҳужжатларни олишни унутманг:

◾️ Фуқаролик паспорти;

◾️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон;

◾️Янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов қоғози.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.