Германия қайси соҳаларга ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда. Sangzor.uz тадқиқот ўтказди

Улашиш:

Ўзбекистон фуқаролари Германияга уч минг евро маошли ишга таклиф қилинмоқда. Изланишларимиз давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг  хабарига дуч келдик. 

 

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг NoVо Agency ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан немис тилидан B1 даража сертификатига эга тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ҳамда қариялар уйига ишга таклиф этилади. Номзодлар учун талаблар:

 

  • тиббиёт коллежи/техникумини ҳамширалик, даволаш ҳамда фелдшер йўналишларини (фақат 3 йиллик техникум дипломи ёки олий маълумотли ҳамширалик дипломи) тамомлаган;
  • беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
  • 39 ёшгача;
  • Гёте институти, ECL, Теlc ёки ÖсD дан B1 даража сертификати;
  • судланмаган;
  • жисмонан соғлом;
  • юқори мотивация ва фазилатлар.

 

Қайд этилишича, стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди. Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:

 

  • ҳужжатларни таржима қилиш ва Германияда тасдиқлаш;
  • виза харажатлари;
  • яшаш жойини топишда кўмак;
  • ижтимоий ва тиббий суғурта;
  • Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер.

Меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (касбий тасдиқлангунга қадар ойлик 2300 евродан ) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш. Германияда касбий тасдиқланиш жараёни тугагандан кейин ойлик 3000 евродан бошлаб берилади.

 

Германияда ташкиллаштирилган B2 даража сертификати учун немис тили ўқув курси ва касбий ўқитиш (назарий ва амалий) жараёнига тўлиқ қатнашиш шарт. Рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

 

  • Чет элга чиқиш паспорти (pdf шаклда);
  • Немис тилидан B1 сертификат (pdf шаклда);
  • Таржимаи ҳол (немис, рус, инглиз ёки ўзбек тилида);
  • Тиббиёт коллежи ёки тиббиёт техникумини тамомлаганлик ҳақида диплом ва илова (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМҲ, пдф шаклда).

Рўйхатдан ўтиш

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар темирчилик машина устаси, ҳайдовчилик, станок оператори ҳамда меҳмонхона хизматчиси каби касбларга ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.