ДХАдан янгилик! Жиззах шаҳар ДХМда эски “права”лар янгисига алмаштирилмоқда

Улашиш:

Сўнгги вақтларда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчилар оқими сезиларли ошган. Бу эса ҳудудлардаги рўйхатга олиш ва имтиҳон бўлимларига ортиқча юкламалар ортиб кетишга сабаб бўлди. Республикамизнинг қатор  вилоятларидаги Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизмати мавжуд. Энди бу каби қулайлик жиззахликлар учун ҳам яратилди.

Бугун 25 февралдан бошлаб Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида ҳам эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштириш хизмати йўлга қўйилди.

Маълумки, 2010 йилга қадар олинган эски «права»ларнинг янгисига алмаштиришнинг биринчи босқичи 31 март санасида якунланади. Буни инобатга олган ДХА Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамкорликда аҳоли учун мазкур қулайликни яратди.

Марказга келувчиларнинг муаммоларини тартибли ҳал этиш мақсадида ДХМлар орқали ҳайдовчилар душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 15:00 га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.