Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати Гулистон шаҳар давлат хизматлари марказида

Улашиш:

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштирмоқчимисиз? Унда Гулистон шаҳар Давлат хизматлари марказига ташриф буюринг ва ушбу давлат хизматидан фойдаланинг.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Гулистон шаҳар Давлат хизматлари марказига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ускунаси ўрнатилиб, янги давлат хизмати тури бўйича хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Бунинг учун ўзингиз билан фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни олишни унутманг. Марказга ташриф буюриб, электрон навбат олинг ва навбатингизни кутинг. Орадан 10-15 дақиқа ўтиб, сизни марказ операторлари зарур ҳужжатларни росмийлаштириш учун таклиф этади. Мазкур хизмат учун БҲМнинг 70 фоизи миқдоридаги тўловларни тўлаш ҳам сиз истаган усулда шу ернинг ўзида амалга оширилади. Тўловни амалга оширганингиз ҳақидаги чекни операторга тақдим этиб, фотосуратга тушасиз ва планшетда имзо қўйиб, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлингизга оласиз.
Мазкур давлат хизматини кўрсатишда экстериториаллик тамойили амал қилади, яъни яшаш ҳудудингиздан қатъий назар, ушбу хизматдан Гулистон шаҳар ДХМда фойдаланишингиз мумкин. Қулайликдан фойдаланинг ва ҳайдовчилик гувоҳномангизни янги намунадагисига алмаштиринг.
Унутманг, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига 2021 йилнинг 31 декабрига қадар алмаштириш белгиланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.