Икки соат компьютер ўйнаш 1000 марта ўтириб-туришга тенг

Улашиш:

Компьютер ўйинларида фаол равишда калория ёқиш мумкин. Stakester компанияси тадқиқотчилари икки соатлик қизғин ўйин тахминан 1000 марта ўтириб-туришга тенг деб ҳисоблашади. Иккала жараёнда ҳам эркаклар 420 ккал, аёллар эса 472 ккал ёқишади.

Тадқиқотчилар ўйин пайтида фаол қувват сарфланишини ўйиннинг кескинлиги билан изоҳлашади. Ўйин давомида кўпчиликнинг юрак уриш сезиларли даражада тезлашади. Улар, ҳатто терлаб кетишади. Мутахассисларнинг айтишича, вазн йўқотишда ўйиннинг самарали таъсири уларни ажаблантирмаган. Улар жуда кўп калория ёқилишидан ҳайрон қолишган.

Stakester — ўйинчилар бир-бирига қарши рақобатлашадиган дастур. Ғолиб пул ёки бошқа қимматбаҳо совғаларни қўлга киритади.

Мутахассислар ўз тадқиқотларида юрак уриш тезлиги ва калорияларни ўлчаш учун ақлли қурилмалардан фойдаланишган. Тажриба иштирокчиларининг баъзилари, жами 50 киши FIFA ва Warzone ўйнашди, бошқалари эса ўтириб-туришган.

Ўртача эркаклар онлайн ўйинлари пайтида соатига 210 килокалория ёқишган. Шу вақт ичида аёллар 236 килокалория сарфлашган.

Экспертлар ейилган фаст-фуд ва ширинликлардан қутулиш учун қанча ўйнаш кераклигини ҳисоблаб чиқишди:

Mars конфети — 230 килокалория, 57 дақиқа;

Walkers Ready тузли чипслари — 132 ккал, 34 дақиқа;

Биг Мак — 257 килокалория, 1 соату 4 дақиқа;

Mcdonald’S ўртача картошка порцияси — 320 ккал, 1 соату 21 дақиқа;

қовурилган сосиска — 328 ккал, 1 соату 23 дақиқа;

ўртача катталикдаги Domino’S билан Маргарита пиццаси — 200 килокалория, 50 дақиқа.

Ўтган йили Квинсленд университети жамоаси ўйинчилар ўртача одамга қараганда вазнини меъёрда сақлашга 21% кўпроқ имкониятга эга эканлигини маълум қилишди. Бунинг сабаби шундаки, геймерлар кам овқатланиб, кам чекишади, шунингдек, ўйин услуби туфайли анча фаол бўлишади. Ушбу тадқиқот 65 мамлакатдан 1400 геймерни ўрганган.

Шу билан бирга, ЖССТ онлайн ўйинларга бўлган иштиёқни руҳий касаллик деб тан олган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.