Президент интервьюси бутун дунёда эътироф этилаётган ўзбек дипломатиясида янги саҳифа очди

Улашиш:

Президентимизнинг яқинда матбуотда эълон қилинган "Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда" номли интервьси таҳлилларга бойлиги билан юртдошларимизда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Айни пайтда "Янги Ўзбекистон" газетасига берилган мазкур интервью мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтаяпти. Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залидаги давра суҳбатида ҳам давлатимиз раҳбарининг юқорида номи зикр этилган интервьюси, ундан келиб чиқадиган қоида ва хулосалар, вазифалар ҳақида батафсил фикр юритилди.

Давра суҳбатини вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб, энг улуғ, энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги-нинг 30 йиллиги арафасида чоп этилган Президент интервьюси ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жабҳалардаги ислоҳотларга кенг ўрин берилганлиги билан муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ўз навбатида халқни рози қилиш йўлида Жиззах вилоятида амалга оширилаётган амалий ишларга эътибор қаратди.

—Вилоятимизда бундан беш йил муқаддам атиги иккита олий таълим муассасаси мавжуд эди, —деди Эргаш Салиев пировардида. — Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали халқ хўжалиги учун кўплаб малакали мутахассислар тайёрлаб бераётир. Ҳиндистоннинг  "SAMBIRAM" университети Жиззах шаҳрида ўз филиалини очганлиги, бошқа бир қатор хорижий олий юртларни фаолиятини йўлга қўйиш режалаштираётганлигини қайд этди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев интервьюси билан тўлиқ танишиш имконияти яратилди.

Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар Юртбошимизнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интер-вьюсига ўз муносабатларини билдириб, мақолада охирги беш йилда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда туб ўзгаришларга эришилганлигини мамнуният билан таъкидлашди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.