10 йилга қамалган ИИБ ходимига нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди

Улашиш:

 Суд-ҳуқуқ тизимида инсонпарварлик принципи асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ноҳақ айбланиб қамалган шахслар оқланмоқда.  Ўзининг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, эл-юрт олдида юзи ёруғ бўлган юртдошларимиз орасида турли хил касб эгалари мавжуд. Шулардан бири Ўзбекистон Республикаси Транспортдаги ИИБ Ховос темир йўл бекатидаги тармоқ ЖҚ ва УЖҚКБ тезкор вакили лавозимида ишлаган Тўлқин Қодировдир.

У Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2009 йил 23 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт ИИБ Ховос темир йўл бекатидаги тармоқ ички ишлар бўлими Жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси тезкор вакили Т.Қодиров ва «Зарбдор» темир йўл бекатига хизматга жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси транспорт ИИБнинг Республика темир йўлларида Нефть маҳсулотлари ташилишини кузатиш бўйича АМБ Ховос темир йўл бекатига хизмат кўрсатиш бўйича иккинчи отряди милиционери Ш.Сапаров масъул мансабдор шахс бўла туриб, 2007 йил
27 июнь куни фуқаро Ш.Нортожиевга 2009 йил 22 июнь куни кундузи 4 қоп буғдой ўғирлаганликлари ҳолати бўйича 2 нафар шерикларини маъмурий жавобгарликка тортиб, ўша куни кечаси содир қилган ўғирликлари бўйича вагонда қолган буғдойларни ўлчамасдан, бу ўғирликлари учун ҳеч кимга нисбатан чора кўрмасликларини ваъда қилиб, эвазига ундан ўғирликда иштирок этган шерикларини ҳар биридан 250.000 сўмдан жами 1.500.000 сўм пулларни йиғиб, пора сифатида олиб келиб беришлигини тамагирлик йўли билан талаб қилиб, ундан 2009 йил 27 июнь куни соат 16:30 да Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Равот” маҳалласи қабиристони яқинидаги “Субанский поворот” дейиладиган жойда 750.000 сўм пулларни ҳамда 2009 йил 28 июнь куни соат 16:56 да Жиззах шаҳар автошоҳбекати рўпарасидаги “Бахтиёр ота” номли ошхонасида яна 500.000 сўм пулларни жами 1.250.000 сўм пулларни пора сифатида олганликда айбдор деб топилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2009 йил 23 октябрдаги ҳукмига кўра, Тўлқин Қодиров ЖКнинг
210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг
45-моддаси қўлланиб, 3 йилга мансабдор шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2011 йил 26 май кунидаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 13 февраль кунидаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2011 йил 26 майдаги ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан кассация инстанциясида кўриш учун юборилган.

Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 2 август кунги ҳукмига кўра жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2009 йил
23 октябрь кунги чиқарилган ҳукмининг Қодиров Тўлқин Каримовичга оид қисми бекор қилиниб, унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси
3-бандига асосан айбсиз деб топилди.

 

                                                                                   Жиззах вилоят судининг судьяси

                                                                                   Ғ.Ялгашев

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.