Бугун “Сўнгги қўнғироқ” (Фото)

Улашиш:

Ҳар йили 25-май санасида мактаб ўқувчилари учун “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб мамлакатимиз бўйлаб  минглаб ўғил-қизлар катта ҳаётга учирма бўлдилар.

Бугун Бахмал туманидаги 4-мактабда ҳам ушбу тадбир юқори савияда ташкил этилди. Унда ўқувчиларга “Оқ йўл” тилаш мақсадида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди. Дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг битирувчиларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, таълим-тарбия жараёнида катта ютуқларга эришган педагоглар ҳамда мактаб ўқувчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят ДСБ жамоаси номидан бир қанча бадиий адабиётлар мактаб кутубхонаси ихтиёрига тақдим этилди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилда мазкур таълим даргоҳини 13 нафар ўқувчи тамомлаб, катта ҳаётга учирма бўлди. 40 нафар педагог 300 дан ортиқ ёшларга сабоқ бериб келишмоқда Шу каби тадбирлар тумандаги барча таълим муассасаларида бўлиб ўтди.

"Умид ва ишонч рамзи бўлган етуклик шаҳодатномалари муборак бўлсин!"

 

 

 

 

 

 

 

 

 Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.