Жиззахдаги мактаб-интернатда “Замин таълим” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ўтказилди (фото)

Улашиш:

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли Зарбдор туманидаги 1,2 эшитиш қобилияти чекланган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг тарбияланувчилари учун “Замин таълим” лойиҳаси доирасидаги “IT-Lab” ёзги тадбирлари бўлиб ўтди.

Унда мактаб-интернатларининг 48 нафар ўқувчилари иштирок этиб, ахборот технологиялари ва робототехника гуруҳларида семенар тренинг машғулотларида ўз қобилиятларини ва билимларини мустаҳкамлашди.

Ўқувчиларга “Замин таълим” лойиҳаси тренерлари томонидан мотивацион суҳбатлар тренинг машғулотлар ўтилди.

Семенардан кўзланган мақсад эшитишида нуқсони бор ўқувчиларнинг ўзларига бўлган ишончни юксалтириш ва ҳаётга бўлган қизиқишларини ошириш.

Лойиҳа якунида мактаб-интернатига "Замин фонди" томонидан эсдалик совғалари топширилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.